Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 9 ойда қанчага ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2022 йилнинг ўтган 9 ойида 248,6 триллион сўмни ташкил қилган.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 248,6 триллион сўмни ташкил қилган. Бу 2021 йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,6 фоизга ошган.
2022 йилнинг 9 ойида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари ҳажми:
- дон маҳсулотлари — 6,7 миллион тонна;
- картошка — 2,6 миллион тонна;
- сабзавотлар — 8 миллион тонна;
- полиз экинлари — 1,6 миллион тонна;
- мева ва резаворлар — 2,2 миллион тонна;
- узум — 1,4 миллион тонна.





