Ўзбекистонда суткалик коронавирус билан касалланишлар сони ортди

Ўзбекистонда кунлик касалланишлар сони яна ортди.

Жорий йилнинг 14 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 134 нафарни ташкил этмоқда.

Касалланиш ҳолатларининг:

  • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 8 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 6 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 6 нафари Фарғона вилоятида,
  • 11 нафари Тошкент вилоятида қайд этилган.

Энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида кузатилган бўлиб, бир кунда касалланганлар сони 75 нафарни ташкил қилган. Маълум қилинишича, улар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган.

Янгиликлар