Тошкентда тез ёрдам машинаси ЙТҲга учради
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида тез ёрдам машинаси ва Tracker иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қайд этилишича, 26 декабрь куни соат 03:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасида 59 ёшли Н.А. бошқарувидаги Ford русумли тез ёрдам транспорт воситаси 28 ёшли Л.Ш. бошқарувидаги Tracker автомобили иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.





