Тошкентда Cobalt, Spark ва Captiva иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Олмазор тумани Фаробий кўчасида учта автомобиль иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 12 декабрь куни соат 12:00 ларда Олмазор тумани Фаробий кўчасида 45 ёшли Ш.К. бошқарувидаги Cobalt, 48 ёшли М.А. бошқарувидаги Spark, 50 ёшли Т.К. бошқарувидаги Captiva иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида Spark русумли транспорт воситаси йўловчиси М.Р. тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.





