Ўзбекистоннинг ташқи қарзи $75 миллиарддан ошди
2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳажми 75,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Шундан давлат ташқи қарзи — 37,4 миллиард доллар, корпоратив ташқи қарз эса — 38 миллиард долларга тенг бўлган.
Маълумот учун, сўнгги тўққиз ой давомида ташқи қарз 11,3 миллиард долларга ошган бўлиб, шундан давлат ташқи қарзи 3,5 миллиард долларга, корпоратив қарз эса 7,8 миллиард долларга кўпайган.





