Тошкентдаги «Орзулар сохили» пляжида 23 ёшли йигит чўкиб кетди
Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Янги Ўзбекистон боғида жойлашган «Орзулар соҳили» пляжида 31 июл куни, дам олувчилар кўз ўнгида ёш йигит чўкиб кетди. Маълумотни «Teznews.uz» га шаҳар прокуратурасида тасдиқлашди.
Аниқланишича 31 июль куни фуқаро С.Д. (2001 туғилган) тахминан 16:00 ларда «Орзулар соҳили» дам олиш масканига таниши билан бирга келиб, сув ҳавзасида (пляж чуқурлиги 1.70 метр ) чўмилишган.
Шундан сўнг, тахминан соат тахминан 16:25 ларда сув қирғоғида бўлган бир фуқаро, йигитни сув ҳавзаси ўртасида боши билан сувга кирган, гавдаси эса чиқиб қолганлиги ҳамда унинг қимирламасдан турганлигини кўрган.
Шу вақтда йигит хушсиз ҳолда ётган бўлган, сўнгра уни сув ҳавзаси қирғоғига олиб чиқишган.
Дам олиш маскани шифокорлари томонидан кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан йигит вафот этганлиги аниқланган, — дейилади маълумотномада.
Суд тиббий экспертининг дастлабки маълумотига кўра, С.Д. ўлими «нафас йўлларининг сув билан беркилиши натижасида келиб чиққан механик асфиксия» натижасида содир бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбеук туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.