Тошкентда эркак 16 ёшли ўсмирни шафқатсизларча калтаклади

Яқинда ижтимоий тармоқларда бир эркак томонидан калтакланган ўсмир акс этган видео тарқалган эди. Вазиятга Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати изоҳ берди.

Воқеа 16 сентябрь куни Сергели туманида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 1992 йилда туғилган М.И. ўзаро келишмовчилик оқибатида вояга етмаган 2008 йилда туғилган Т.Т.ни бир неча маротаба урган. Бунга асосий сабаб эса: М.И.нинг қизи ва Т.Т.ни укаси ўртасидаги низо сабаб бўлган.

Бирламчи тиббий маълумотга кўра, вояга етмаган Т.Т.га «Чап кўкрак қафаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши» ташхиси қўйилган, — дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Тошкент