Ўзбекистонда хотин-қизлар бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 1 трлн сўм ажратилади

Ўзбекистонда 2022 йилда xотин-қизлар бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча 1 триллион сўм ажратилади.

Маълум қилинишича, ҳозирда мамлакатда 17 мингдан зиёд тадбиркор аёл фаолият кўрсатаётган бўлиб, хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари томонидан 154 085 нафар хотин-қиз касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, уларнинг 68 057 нафари бандлиги таъминланган.

Шунингдек, хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молия институтларининг 300 миллион доллар миқдоридаги молиявий ресурслари жалб этилиши белгиланган.

Янгиликлар