ОТМларда контракт тўлаш муддати 10 декабрга қадар узайтирилди
2022/2023 ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриат, магистратура йўналишларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди.
Қайд этилишича, 2022/2023 ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриат, магистратура йўналишларига ҳамда ўқишини кўчираётган ва тиклаётган талабалар учун контракт интўлашнинг сўнгги муддати 10 декабрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.
Бундан ташқари, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар, хорижий (филиаллар) ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишини кўчираётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабрь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.