Туркиядаги зилзила қурбонлари 12 мингдан ошди
Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 391 нафарга, жароҳатланганлар эса 62 914 кишига етди.

Қайд этилишича, ер силкиниши оқибатида мамлакатда 6 мингдан зиёд иншоотлар вайрон бўлган.
Шунингдек, Туркия жанубий вилоятларида 13 миллиондан ортиқ одам жабр кўрган.





