Сирдарёда икки фарзандига алимент тўламай келган ота 15 суткага қамалди

Сирдарёда вилояти Ховос туманида алимент қарздорлигини тўламай келган ота жавобгарликка тортилди.

Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг 2022 йил 23 февралдаги ижро варақасига асосан қарздор С.Р.дан ундирувчи Т.Н.нинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор С.Р.нинг февраль ойидан август ойига қадар 4,2 миллион сўм алимент пулларини тўламагани аниқланган. Тўпланган ҳужжатлар 15 август куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) асосан жиноят ишлари бўйича Ховос туман судига юборилган ва суднинг шу кунги қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Янгиликлар