Хитойда 200 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Хитойда 200 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 28 декабрь куни Чжэнчжоу шаҳри яқинида содир бўлган. Ушбу ҳолатга кучли туман туфайли катта тирбандлик ҳосил бўлиши сабаб бўлган.
Мазкур йўл транспорт ҳодисасида 1 киши вафот этгани аниқланган.
Воқеа жойида полиция, қутқарувчилар ва маҳаллий маъмурият вакиллари ишламоқда.
Айни пайтда 11 та ўт ўчириш машинаси ва 66 нафар қутқарувчи йирик автоҳалокат оқибатларини бартараф этмоқда.





