Ўзбекистонда 2017 йилдан бери қанча шахс афв этилди?
Шавкат Мирзиёев 2017 йилдан бери афв этиш билан боғлиқ 21 та фармонни имзолади.
Қайд этилишича, мазкур фармонлар асосида 5555 нафар жазо муддатини ўтаётган шахслар афв этилган.
- 2017 йилда битта фармон билан 2700 нафар шахс;
- 2018 йилда учта фармон билан 621 нафар шахс;
- 2019 йилда тўртта фармон билан 771 нафар шахс;
- 2020 йилда бешта фармон билан 616 нафар шахс;
- 2021 йилда тўртта фармон билан 637 нафар шахс;
- 2022 йилда учта фармон билан 203 нафар шахс афв этилди.