Сурхондарёда лицейга киритиб қўйиш учун 5 млн сўм олган директор ўринбосари ушланди
Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида академик лицейга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди.
Қайд этилишича, департамент ҳамда ДХХнинг Ангор тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Термиз давлат университети қошидаги академик лицей директори ўринбосари Қ.А. фуқаро Г.нинг ўғлини ушбу лицейга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.