Бухорода «Isuzu» ҳайдовчисининг эътиборсизлиги оқибатида 68 ёшли аёл вафот этди
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир аёл ҳалок бўлди.
Аниқланишича, 28 июль куни соат 10:00 ларда Ғиждувон тумани «Дегрезон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 автомобиль йўлининг 272 километрида Г.С. исмли шахс «Исузу» русумли автомашинани бошқариб келиб, юк автомобилларнинг ҳаракатланишига чеклов ўрнатилган темир қувур билан жиҳозланган тўсиқни уриб юборган. Ўз навбатида тўсиқ йўлни кесиб ўтаётган туманнинг «Улфатбиби» маҳалласида яшовчи 68 ёшли Р.З.га бориб теккан.
Жабрланувчи аёлга туман касалхонасида олиб борилиб, керакли ёрдам кўрсатилганига қарамасдан вафот этган. Ҳозирги кунда Ғиждувон тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.