Хитойда CОVID-19 билан касалланганлар сони 900 миллионга етди
Хитойда 11 январь ҳолатига кўра, мамлакатнинг жами 64 фоизи — 900 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касаллангани аниқланди.

Мавжуд ҳолатга кўра, Хитойнинг Ганьсу провинциясида яшовчи аҳолининг 91 фоизи, Юньнань провинциясида яшовчиларнинг 84 фоизи, Цинхай провинциясининг 80% аҳолиси коронавирус касаллигига чалинган. Хитойнинг етакчи эпидемиологи қишлоқларда касалланишлар сони кескин кўпайишидан огоҳлантирган. Мамлакатда COVID-19 тўлқинининг чўққиси икки-уч ой давом этиши кутилмоқда.
Шунингдек, Хитойда 21 январдан нишонланадиган Янги йил байрами муносабати билан саёҳатчиларнинг кўпайиши қишлоқ жойларида юқумли касалликларнинг ошишига сабаб бўлиши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти саёҳатчиларни юқори хавф мавжудлиги ҳақида огоҳлантирди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти агентлигининг таъкидлашича, Хитой CОVID-19 ҳолати бўйича ўлимлар сонини камайтириб, оммага маълумот бермоқда. Хитой пандемия бошланганидан бери 5000 дан сал кўпроқ ўлим ҳолати ҳақида хабар берган. Халқаро соғлиқни сақлаш экспертлари бу йил CОVID-19 билан боғлиқ камида 1 миллион ўлим ҳолати содир бўлишини таҳмин қилди.





