Eriell мамлакатдаги энергетика лойиҳаларида иштирок этиш хусусияти ҳақидаги маълумотни рад этди
Бир қатор хорижий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ERIELL компаниялар гуруҳининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги энергетика лойиҳаларида иштироки моҳияти тўғрисида ёлғон маълумот кенг тарқалгани юзасидан компания куйидагиларни маълум қилади.

ERIELL 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда компания дунёнинг турли мамлакатларида, жумладан, Ироқ, Бангладеш, Туркманистон, Болгария ва бошқа мамлакатларда фаолият юритиб келмоқда. Ўзбекистонда ERIELL бир қатор конларнинг ер қаъридан фойдаланувчи компаниялар, шу жумладан, «Ўзбекнефтгаз» АЖ мижозлари бўлган бош пудратчи сифатида фаолият олиб боримоқда.
Таъкидлаш жоизки, ERIELL бир қатор тендер танлов ғолиби бўлиб элон килинди ва ушбу тендер танловлар 17.03.2017 й. «Правда Востока», 05.05.2017 й. «Правда Востока» и «Ҳалқ сўзи» («Народное слово»); 01.08.2017 «Правда Востока» и «Ҳалқ сўзи» («Народное слово»); 13.09.2017 г. «Вечерний Ташкент», «Правда Востока» газеталарида эълон қилинган, шу билан бирга сайт tenderweek.com жойлаштирган эди. «2017— 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш дастури» доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ тегишли конларида ERIELL бош пудратчи сифатида ўз фаолиятини юритиб келмоқда.
2017-2022 йилларда ERIELL мутахассислари «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорлигда 471 қудуқда бурғилаш ишларини якунлади, 328 қудуқда капитал таъмирлаш ишларини амалга оширилди, узунлиги 398 км. бўлган газ қувурини қурди ва бошқа технологик иншоотларни барпо этганлиги маълум қиламиз.
2017 йилдан 2022 йилгача дастур доирасида ERIELL компаниялар гуруҳи томонидан амалга оширилган пудрат ишларининг умумий ҳажми қарийб 2,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Давлат харидлари доирасида компанияда бошқа шартномалар мавжуд эмас.
Маълумот учун: ERIELL 90 доналик замонавий бурғулаш қурилмалари паркига эга, улардан 47 таси Ўзбекистонда жойлашган. Компанияда 12 мингдан ортиқ киши ишлайди, улардан 6700 нафари Ўзбекистонда ишлайди, уларнинг аксарияти Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир. 19 йил давомида компания 3500 дан ортиқ қудуқларни бурғулади, шу жумладан. чуқурлиги 6000 м гача бўлган қудуқлар, шунингдек, водород сульфиди ва карбонат ангидрид миқдори юқори бўлган турли хил мураккабликдаги бир нечта қудуқлар, бурғулаш технологияларининг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда узунлиги 2500 метргача бўлган горизонтал қудуқладир.
Компания очиқлик ва шаффофлик принципи тамойиллари асосида ўз фаолиятини амалга оширади ва бенуқсон халқаро (имижини) обрўсини қадрлайди. Компания миллий ва халқаро қонунчиликларни бузганлик айбловларини қатъиян рад этади!





