Тошкентда ҳаракатланаётган Matiz ёниб кетди
Тошкент шаҳар Олмазор туманида Matiz автомобили ёниб кетди.

Қайд этилишича, 14 декабрь куни соат 11:20 ларда Олмазор тумани КҲАЙ—Талабалар кўчалари кесишган чорраҳада 33 ёшли ҳайдовчи Б.Ф. Matiz русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтда, транспорт воситасида қисқа туташув ва унинг натижасида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқд,а.





