Бухорода ҳаракатланётган «Matiz» ёниб кетди

Бухоро туманида 18 июль куни ҳаракатланиб кетаётган «Matiz»да ёнғин содир бўлди.

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 21:50 атрофида туманнинг Хонабод МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. Аниқланишича, ҳаракатланиб кетаётган «Matiz» электр симларининг қисқа туташуви сабаб ёнғин содир бўлган.

Ҳодиса жойига 2 та ёнғин қутқарув-экипажи етиб бориб, ёнғинни соат 22:01 да бартараф этган. Оқибатда автомашинанинг олд мотор, кузови ва салон қисми ёнган. Ҳозирда ёнғиннинг моддий зарари аниқланмоқда. Бунда фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Янгиликлар