Шифохонада эркакни кишанлаб, калтаклаган ИИБ ходими устидан жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилоятидаги тиббий даволаш муассасасида маст эркакнинг қўлини кишанлаб, калтаклаган Ички ишлар бошқармаси ходими устидан жиноят иши қўзғатилди.

Таъкидланишича, Музработ тумани ИИБ ходимининг ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари якунланган.
Терговга қадар текширув натижасига кўра, кеча, 19 май куни Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Музработ тумани прокуратураси томонидан олиб борилаётгани айтилган. Тергов ҳаракатларининг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.





