Хоразмда масжид қурилишига хайрия қилинган пулларни ўзлаштирган имом-хатиб аниқланди

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида масжид қурилишига хайрия қилинган маблағларни талон-торож қилган имом-хатибга жиноят иши қўғатилди.

Қайд этилишича, Қўшкўпир туманидаги «Ислом бобо» жоме масжиди имом-хатиби Қ.И. масжиднинг янгидан ҳашар йўли билан қурилиши ҳақида оғзаки ва ижтимоий тармоқлар орқали эълонлар тарқатган. У хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқаролардан 40 миллион сўмдан ортиқ пул маблағларини йиғиб, масжид қурилишига ишлатмасдан ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўшкўпир туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «в» банди жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Янгиликлар