Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлади – Ўзгидромет

Дам олиш кунларида Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат 47 даражагача кўтарилади.

Маълум қилинишича, Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳарорат фони иқлимий меъёрлардан 5-7 даражага юқори бўлади. Кундузи ҳаво

ҳарорати 40-45 даража атрофида, жанубда ва чўл зоналарида баъзи жойларда 47 даражагача бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда.

Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Янгиликлар