Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 20 январнинг асосий хабарлари
«Worldometers»нинг 16 январь, якшанба куни Тошкент вақти билан соат 23:30 даги маълумотларига кўра:
- дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 96 973 138 киши;
- касалликдан тузалганлар — 69 514 440 киши;
- инфекция оқибатида вафот этганлар 2 074 354 кишини ташкил этади.
Ўзбекистондаги вазият
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, 2021 йил 19 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78163 (+72) нафарни ташкил этмоқда. Соғайганлар жами 76624 (+39) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 919 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Жаҳондаги вазият
Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши бўйича қуйидаги мамлакатлар вирус «ўчоғи» бўлиб турибди:
АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 24 836 241 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (10 607 285 киши), Бразилия (8 579 575 киши), Россия (3 633 952 миллион киши), Англия (3 505 754 киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 96,9 миллиондан ортиқ киши касалланган.
Қозоғистонда 20 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 171 232 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 155 397 нафари тўлиқ соғайган, 2 349 нафари вафот этган.
Қирғизистонда 20 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, 83 430 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 79 373 нафари соғайиб, 1 392 киши ҳаётдан кўз юмган.
Тожикистонда 20 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 13 308 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг барчаси коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 90 нафари вафот этган.
Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.
Россияда 20 январь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 3 633 952 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 3 027 316 нафари соғайган, 67 220 нафари вафот этган.