Жиззахда масжидлардан электр таъминоти учун ортиқча пул ундирилгани аниқланди
«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» йиллар давомида вилоятдаги масжидлардан ноқонуний тарзда ортиқча пул ундириб келгани аниқланди.

Қайд этилишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Жиззах ҲЭТК» АЖ томонидан вилоятдаги диний ташкилотларга, жумладан, масжидлардан 2019-2021 йиллар мобайнида жами 58 миллион 289,3 минг сўм ортиқча маблағ олинган.





