Тошкент вилоятида микроавтобус уриб кетиши оқибатида она-бола вафот этди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида она-бола йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди.

Қайд этилишича, 23 октябрь куни соат 18:00 ларда Олмалиқ шаҳрида Истана микроавтобуси йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 46 ёшли аёл Н.Х. ҳамда унинг 8 ёшли ўғли А.С.ни уриб юборган. Жабрланувчилар шифохонага олиб борилган. Бироқ улар олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Янгиликлар