Ўзбекистонда 16 февраль куни коронавирус билан касалланганлар сони маълум бўлди
2021 йил 16 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79497 (+36) нафарни ташкил этмоқда. Бу хақда ССВ хабар берди.
Маълум бўлишича, энг кўп коронавирусга чалинган беморлар Тошкент шаҳрида қайд этилган.
Шунингдек, Андижон ва Тошкент вилоятларида 4 нафар шахсда коронавирус аниқланган.
Маълумотга кўра, ушбу инфекция коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган фуқароларда аниқланган.
Шунингдек, кеча кун давомида:
- Жиззах вилоятида 3 нафар,
- Фарғона вилоятида 2 нафар,
- Тошкент вилоятида 8 нафар,
- Тошкент шаҳрида 11 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77993 (+24) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Хабарга кўра, aйни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 882 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.