Наманганда эр-хотин тарвуздан заҳарланиб, вафот этди

 

аманган вилояти Норин туманида эр-хотин тарвуздан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

2022-йил 11-август соат 09:30 ларда Норин тумани, «Катта яйдоқ» МФЙ, Ғ.Ғулом кўчаси 115-уйда яшовчи фуқаролар ва фарзандлари ҳамда набиралари 7-август куни туман деҳқон бозоридан сотиб олган ҳамда икки кун музлаткичда сақлаб, 9-августда истеъмол қилган тарвуз маҳсулотидан заҳарланган.

Оқибатда эр ва хотин вафот этган, қолганлар туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Норин туманлараро СТЕБнинг 2022-йил 11-августдаги 71 ва 72-сонли дастлабки маълумотига кўра, марҳумларнинг ўлимига — номаълум агентдан (овқат маҳсулотидан) заҳарланиши, ички аъзолар шок ҳолати, қоннинг суюқ ҳолда бўлиши, сурункали юрак ишемик касаллиги, ўткир мия ўпка шиши, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги сабаб бўлгани кўрсатилган.

Заҳарланиш сабабига аниқлик киритиш махсус билим талаб қилишини инобатга олиб, суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар