Пўлат Бобожонов янги лавозимга сайланди
Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига сайланди.

«Айни дақиқаларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов федерация раиси лавозимига сайланди», дейилади МОҚ хабарида.
Маълумот учун, Ўзбекистон волейбол федерацияси 1991 йилда ташкил этилган. Ташкилотга Абдуқодир Тошқулов раислик қилиб келаётганди.





