Тошкент шаҳридаги Bucheon университети 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларни қабул қилишни давом этмоқда
Бакалавриат йўналишлари:
- Мактабгача таълим (кундузги ва кечки таълим шаклларида);
- Архитектура;
- Корейс тили ва менежмент;
- Диетология ва нутрициология.
Ҳужжатларни қабул қилиш онлайн ва офлайн форматда 1 июлгача давом этади.
Юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва ўқув жараёнини ташкил этишда илғор хорижий тажрибани жорий этиш Тошкент шаҳридаги Bucheon университетининг асосий мақсадлари ҳисобланади.
- Ўқув жараёни ҳақида
Тошкент шаҳридаги Bucheon университетининг ўқув режаси, баҳолаш тизими ва ўқитиш усуллари Кореянинг Bucheon университетида жорий қилинган дастурлар билан бир хил. - Маърузалар корейс, инглиз, рус ва ўзбек тилларида олиб борилади.
- Талабалар биринчи курсданоқ мутахассислик фанлари бўйича ўқишади. Шунингдек, талабалар таҳсил олаётган йўналишларидан қатъи назар, корейс тилини ўрганадилар.
- Университет профессор – ўқитувчилари юқори малакали ва тажрибали кадрлардан иборат бўлиб, профессор – ўқитувчилар таркибининг 30%ини Корея Республикаси Bucheon шаҳридан таклиф этилган ўқитувчилар ташкил қилади.
Инфратузилма
- 2 та замонавий кампус;
- Замонавий жиҳозланган аудиториялар ва лабораториялар;
- Ахборот – ресурс маркази (кенг кутубхона + Wi-Fi’га кириш имкониятига эга бўлган компьютерлар);
- 2 та ошхона (корейс ва миллий ошхона);
- Қулай ётоқхона;
- Яшил ҳудуд;
- Спортзал;
- Автотураргоҳ.
Кундузги бўлимга қабул қилиш учун мажбурий талаблар:
Кундузги бўлимга кирмоқчи бўлган абитуриент:
- ўрта мактаб, касб-ҳунар коллежи ёки академик лицейнинг юқори синф/курси ўқувчиси бўлса, ариза топшириши мумкин.
Ариза топшириш учун зарур ҳужжатлар:
- Онлайн ариза (университет веб-сайтида тўлдирилади);
- Паспорт нусхаси (1 дона);
- Аттестат/диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса) ёки ўқиш жойидан маълумотнома;
- 3х4 фото (1 дона);
- Рўйхатдан ўтиш тўлови.
Кириш учун аризани бу ерда топширишингиз мумкин.
Қуйидаги тил сертификатларидан бири мавжуд бўлган тақдирда, абитуриент тестдан ўтишдан озод қилинади:
- «Мактабгача таълим», «Архитектура», «Диетология ва нутрициология» йўналишлари бўйича — IELTS 5.5 ва ундан юқори ёки CEFR B1 ва ундан юқори даражадаги сертификат;
- «Корейс тили ва менежмент» йўналиши бўйича – TOPIK 3 ва ундан юқори даражадаги сертификат.
Ушбу сертификатлар бўлмаган тақдирда, абитуриентлар инглиз ёки корейс тилларида ички тестдан ўтадилар.
Маълумот учун телефонлар: +998 (78) 150 40 02; +998 (95) 196 36 01.
Сайт: bucheon.uz
Telegram: @bucheon.uz
Instagram: @bucheon.university
YouTube: Bucheon University in Tashkent
Реклама ҳуқуқи асосида.