Тошкентда пул эвазига «права» имтиҳонларидан ўтказиб қўйишни ваъда қилган ходим ушланди

Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди.

Қайд этилишича, департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда «Ватанпарвар» ташкилотининг «Сергели Ўқув СТК» УК бошлиғи ўринбосари У.Т. фуқаро Р.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар