Қоракўл тумани собиқ ҳокими қамоққа олинди

Бухоро вилояти Қоракўл тумани собиқ ҳокими қамоққа олинди.

Қайд этилишича, Бухоро вилоят прокуратурасининг иш юритувидаги жиноят иши доирасида давлат манфаатларига жуда кўп миқдордаги зарар етказган Коракўл тумани собиқ ҳокими Ш.С.га Жиноят кодексининг 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот учун, Ш.С. 2020 йилда Олот тумани ҳокимлигидан бўшатилиб, Қоракўл тумани ҳокими этиб тайинланган. 2021 йил 23 декабрь куни эса ушбу лавозимдан ҳам олинган ва унинг ўрнига Хуршид Тоҳиров Қоракўл тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.

Янгиликлар