Энди шахсни тасдиқлаш учун фуқаролар ички ишлар бўлимига олиб кетилмайди
Ўзбекистонда фуқароларнинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 1 январидан Ички ишлар органлари фаолиятига босқичма-босқич «E-patrul» тизими жорий этилиб, фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиёти бекор қилинади.
Шунингдек, барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилиб, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимларининг фаолияти “бодикамера”дан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилади.
Маълумот учун, «E-patrul» тизими фаолиятини рақамлаштириш учун зарур компьютер техникалари ва бошқа ускуналарни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.





