Valentino Тошкентда янги бутикни очмоқда
Valentino Тошкентнинг қоқ марказидаги Glamour Avenue мода ҳиёбони ҳудудида Valentino янги бутигининг очилиши ҳақида маълум қилади.

Эътиборга молик жиҳати шуки, 203 квадрат метр майдонга эга Тошкентдаги бутик Valentino’нинг янги дизайн-консепт доирасида халқаро тармоқ ривожидаги биринчи қадамлардан бири бўлди.

Янги контсепция бренднинг ўз мижозлари билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга асосланган бўлиб, итальян меҳмондўстлигидан илҳомланган мода маконига ўзгача оҳанг бағишлайди.

Бутик бренд учун янги уйга ва мижозлар учун эксклюзив учрашув манзилига айланади, у инсон муносабатларини биринчи ўринга қўйиб, Уйнинг рамзий кодлари ва Италия мероси анъаналарини ўзида сақлайди.

Матоларнинг эклектик палитрасини ўзида мужассам этиб, қисмлар билан жиҳозланган, Рим биноларидан илҳомланган Valentino бутиги, қулай муҳитда хизмат кўрсатишга мослаштирилган.

Бутикни жиҳозлаш устида мутахассис-усталар ишлади: Fabio Cinti’нинг жездан ясалган геометрик композицияси, Botticino ва Sahara Noir мармарлари, органик шакллари билан ажралиб турувчи сопол эшик тутқичлар, функционаллик ва абстракция ўртасидаги мувозанатни сақлай оладиган — — Massimiliano Pipolo ишлари, Alexandre Loge’нинг нафис қандиллари. Oniks ва ёғоч текстураси илиқлик, нафислик ва бежирим ҳашамат ҳиссини яратади.

Тошкентдаги бутикни Valentino аёллар кийимларининг тўлиқ ассортименти, шунингдек, Valentino Garavani пойабзал ва аксессуарлари тақдим этилган асосий бўлимларга ажратиш кўзда тутилган. Бутикда шу билан бирга шахсий учрашувлар учун мўлжалланган махсус жойлар ҳам мавжуд.

Valentino бутиги Ўзбекистонда люкс шопингнинг янги форматини талқин қилувчи Glamour Avenue ҳудудидаги монобренд лойиҳалардан бирига айланди.
Манзил: Тошкент, Миробод кўчаси, 66, Mirabad Avenue
Телефон: +998 (78) 122-40-00
Реклама ҳуқуқи асосида.





