Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига қўшилди
Ўрта вазнда UFC жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига қўшилди. Бу ҳақда Муродов ўзининг Instagram-саҳифасида хабар берди.
Маҳмуд Муродов бир қатор спортчилар ва ходимлар қаршисида қасамёд қабул қилди.
«Ўзбекистон Республикасига ва Президентимга садоқат билан хизмат қиламан!«, — деб ёзган жангчи ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Муродов 22 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC 280 турнирида Каё Борралё (12-1) билан жанг қилади.