Ўзбекистонда яна чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари ўтказилади

Ўзбекистонда яна чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари ўтказилиши маълум қилинди.

Қайд этилишича, Давлат тест маркази кўплаб талабгорларнинг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари сентябрь ойида ҳам ўтказилишини белгилаган.

Шунингдек, мазкур тест синовлари октабр, ноябрь ва декабрь ойларида ҳам ташкил этилиб, ҳар ойда 2 маротаба ўтказилиши таъкидланган. Тест синови учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz сайти орқали онлайн амалга оширилиши маълум қилинган.

Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин. Тўловни амалга оширгандан сўнг, тест санаси ва жойини ўзгартириб бўлмайди

Тест синовлари қайси тиллардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар қуйидаги расмда келтирилган.

Янгиликлар