Наманган вилоятига янги ҳоким тасдиқланди
Наманганга янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда UzNews.uz ахборот агентлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Қайд этилишича, бунга қадар вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.