9 ойда нечта янги масжид фойдаланишга топширилгани маълум бўлди

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 11 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистонда 9 ой ичида жами 11 та янги масжид фойдаланишга топширилган. Натижада мамлакатда умумий масжидлар сони 2112 тага етди.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи давомида 49 та масжид қайта қурилган, 35 таси қайта таъмирланган.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда республикада 325 та масжидда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар