Тўқаев Европада Қуръон ёқилишини қоралади
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Шимолий Европанинг бир қатор давлатларида Қуръон ёқиб юборилганини қоралади.

Тўқаев муқаддас китобни ёқиш ҳаракатларини замонавий дунёда кескинликни кучайтириш, халқлар ва давлатлар ўртасидаги ишончга путур етказишга қаратилган номақбул провокация, деб ҳисоблашини айтган.
Шунингдек, Қозоғистон Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойини чақириш ташаббусини илгари сурган. Расмий Остона мазкур форум анъанавий динлар ва конфессияларнинг нуфузли вакиллари ўртасида самарали мулоқот майдонига айланишига умид билдирган.
Қозоғистон Президентига кўра, диний вандализм ва тегишли давлатлар фуқароларининг масъулиятсиз хатти-ҳаракатлари ортаётгани давлатлар ва динларнинг умумэътироф этилган меъёрларига зид хатти-ҳаракатлари бир овоздан қораланиши керак. Тўқаев БМТ Бош Ассамблеяси мазкур воқеаларга изоҳ бериши кераклигини айтди.





