Uzum Market бир қатор товар тоифалари бўйича комиссияларни янгилади
Uzum Market FMCG&Fashion’дан бир қатор товар тоифалари бўйича комиссиялар ўзгарганини маълум қилди.

Янгиланган шартлар 2026 йил 6 январдан 31 мартгача амал қилади. Комиссияларни қайта кўриб чиқиш ҳамкорларни қўллаб-қувватлаш ва маркетплейсда савдони ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган.
Ўзгаришлар айрим категорияларни қамраб олади ва белгиланган даврда сотувчилар томонидан қўшимча ҳаракатларсиз татбиқ этилади.
Янги комиссиялар, тоифалар рўйхати ва қўллаш шартлари ҳақида батафсил маълумотни ҳавола орқали олишингиз мумкин.





