Трамп Канада қўшиб олинган АҚШ харитасини кўрсатди
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Канадани ўз ичига олган Қўшма Штатлар харитасини кўрсатди. Сиёсатчи харитани ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғига жойлади.
Трамп, аввалроқ, Мексика ва Канадани АҚШ таркибига қўшмоқчи эканлигини маълум қилган эди. Бунга қарши Канада ҳукумати қаршилик билдириб, электрдан узиш билан таҳдид қилган.
6 январь куни Канада бош вазири Жастин Трюдо либераллар партияси раҳбари лавозимидан кетишини эълон қилгандан сўнг Трамп бунга муносабат билдирди.
У Трюдонинг баёнотидан сўнг Канадага яна бир бор 51-штат сифатида АҚШ таркибига киришни таклиф қилди.
Бироқ Канада ҳукумати ташқи ишлар вазири таклифни рад этди:
Сайланган президент Трампнинг изоҳлари Канадани нима кучли давлат қилишини тўлиқ тушунмаслигини кўрсатади. Иқтисодиётимиз кучли. Халқимиз кучли. Биз таҳдидлар олдида ҳеч қачон ортга чекинмаймиз.