НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди

Украина фронтда Россияга ютқазмоқда. Бу ҳақида НАТО бош котиби Марк Рютте Варшавадаги матбуот анжуманида маълум қилган.

Эндиликда қиш давомида, керак бўлса ундан ҳам узоқроқ муддат Украинага ҳарбий ёрдам келишда давом этишини таъминлашимиз керак. Украина ўз ҳудудларини йўқотмоқда. Биз Украинанинг фронтдаги аҳволини барқарорлаштиришга, кейин эса ўз ҳудудларини қайтаришга ёрдам беришимиз зарур, деди Рютте.

Шу сабабдан у НАТО мамлакатлари томонидан Киевга ҳарбий ёрдамнинг давом этиши ўта муҳимлигини таъкидлади.

Рютте, шунингдек, Польша расмийлари билан альянс мудофаасини кучайтириш масаласини муҳокама қилди.

Биз ўз имконитларимизга кўпроқ сармоя киритиш ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали мудофаамизни қандай мустаҳкамлашни муҳокама қилдик, дея қўшимча қилди у.

Жамият