Бразилия собиқ президенти Болсонару уй қамоғига олинди
Бразилия Олий суди, мамлакат собиқ президент Жаир Болсонаруни суд тизимига босим ўтказишга уринишда айблаб, уй қамоғига олди. Тегишли ҳужжат суднинг веб-сайтида эълон қилинган.
Аниқланишича, Болсонару Бразилиядаги уйида уй қамоғига олинган бўлиб, у эрда унга мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланган ва фақат чекланган одамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилган.
Болсонару ўз издошлари ва сиёсий тарафдорлари учун ижтимоий тармоқларга жойлаш мақсадида тайёрлаган материаллар мазмуни Олий Федерал судга нисбатан ҳужумларни аниқ қўзғатувчи бўлиб, Бразилия суд тизимига чет эл аралашувини очиқчасига қўллаб-қувватлайди, — деб такидлади судья.
Суд қарорига кўра, Болсонару демократик ҳуқуқий давлатни зўравонлик йўли билан ағдаришга уриниш, давлат тўнтаришига уриниш, қуролли жиноий ташкилотда иштирок этиш билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда.