«Яхширок келажак»: УЗБАТнинг бизнесдаги барқарор ривожланиш тамойиллари

ESG кун тартиби БАТнинг глобал «A Better TomorrowTM» («Яхширок келажак») стратегиясининг асосий таркибий қисмларидан биридир.

2024-йилда, ўзининг 30 йиллиги нишонланадиган йилда, УЗБАТ ўзининг барқарор ривожланиш стратегиясини фаол ривожлантиришда давом этмоқда ва ўз фаолиятида ESG (экологик, ижтимоий ва бошқарув) тамойилларини жорий этмоқда.

ESG кун тартиби БАТнинг глобал «A Better TomorrowTM» («Яхширок келажак») стратегиясининг асосий таркибий қисмларидан биридир. Компания нафақат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ресурслардан оқилона фойдаланишга эътибор қаратмоқда, балки барча даражаларда ижтимоий масъулиятни мустаҳкамлаган ҳолда маҳаллий ҳамжамиятлар ривожига ҳисса қўшишга интилмоқда.

Экологик масъулият ва ресурслардан оқилона фойдаланиш

УЗБАТнинг муҳим ютуқларидан бири 2024 йилда IREC халқаро стандарти бўйича сертификатга эга бўлиши бўлди, бу эса компаниянинг 100% қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишга ўтганлигини тасдиқлайди. Бу жараён Энергетика вазирлиги ва ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО билан ҳамкорликда бошланган бўлиб, компаниянинг карбон чиқиндиларини камайтириш ва экологик барқарорликни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс стратегиясининг бир қисми бўлди.

Компания 2022 йилда олган «Zero Waste to Landfill» (Чиқиндихоналарга чиқинди чиқармаслик) мақоми билан ҳам фахрланади. Ўшандан бери Самарқанд фабрикаси пиролиз усули ёрдамида чиқиндиларни қайта ишлаб, чиқиндихоналарга чиқинди чиқаришни бутунлай тўхтатди. Бу нафақат CO2 чиқиндиларини камайтиради, балки иссиқхоналар учун экологик тоза ёқилғи яратишга ёрдам беради. 2023 йилда бу мақом Ургут филиалига, 2024 йилда эса Тошкент офисига ҳам тарқалди, бу эса УЗБАТнинг барча объектларида «Zero Waste to Landfill» тамойилининг тўлиқ амалга оширилганлигини англатади.

2022 йилдан бошлаб Allianz for Water Stewardship халқаро стандартининг жорий этилиши компанияга сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш ва ҳар йили инспекцион аудитлардан ўтиш орқали сертификатлаштириш доирасидаги мажбуриятларини тасдиқлаш имконини берди.

Жамият тараққиётига қўшган ҳиссаси

Компания ҳар йили маҳаллий аҳолининг турмуш сифатини яхшилашга қаратилган турли ижтимоий лойиҳаларга 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфламоқда. Айниқса, компания фаолияти давомида 200 дан ортиқ ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган Самарқанд ва Ургут тумани ҳудудлари фаол қўллаб-қувватланмоқда.

Жумладан, 2007 йилдан буён компания Ургут туманида артезиан қудуқларини тиклаш ишларини олиб бормоқда, бу эса 70 мингдан ортиқ аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконини бермоқда. Бу йил Ургут туманидаги 3400 нафар аҳоли яшайдиган «Сўфи» ва «Ғайбата» маҳаллаларида артезиан қудуқларини таъмирлаш ишлари якунланди.

«Ирригация» лойиҳаси доирасида 2014 йилдан буён компания фермерларга суғориш тизимларини тиклашда ёрдам бермоқда, бу эса 2050 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш имконини бермоқда.

Муҳим лойиҳалардан бири нафақат ишлаб чиқариш ва офис ҳудудларида, балки қишлоқ врачлик пунктларида ҳам қуёш панелларини ўрнатиш бўлиб, бу тиббий жиҳозларнинг узлуксиз энергия таъминотини таъминлаш ва аҳоли учун тиббий хизматлар қулайлигини ошириш имконини беради. 2012 йилдан буён Самарқанд вилоятининг бир қатор врачлик пунктларида қуёш модуллари ўрнатилиб, чекка ҳудудларда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилади.

Табиатни асраш ва биохилма-хилликни сақлаш

УЗБАТ Зарафшон давлат қўриқхонасидаги биохилма-хилликни сақлаш, жумладан, бухоро буғуси ва зарафшон қирғовули каби ноёб ҳайвон турлари популяциясини сақлаб қолиш каби экологик лойиҳаларни фаол қўллаб-қувватламоқда. УЗБАТ ҳар йили қўриқхона фаолияти учун зарур моддий-техник ресурсларни тақдим этиб келмоқда, бу эса минтақанинг ноёб экотизимини сақлаб қолишга ёрдам беради, шунингдек, компания ходимлари дарахт экиш тадбирларида иштирок этмоқдалар.

Зарафшон қўриқхонасини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси AmCham CSR Award 2024 мукофоти билан тақдирланди, бу эса компаниянинг Ўзбекистондаги ижтимоий фаоллигининг аҳамиятини таъкидлайди.

 

ЎЗБАТ «Яхширок келажак» учун сармоя киритишда давом этмоқда ва барқарор ривожланиш нафақат масъулият, балки ҳам компания, ҳам умуман жамият учун фаровонликка эришишнинг калити эканлигига ишонади.

Ҳамкорлик материали

Ўзбекистон