Ўзбекистон Россия билан ЖСТга кириш бўйича музокараларни якунлади
Ўзбекистон Россия билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади, деб хабар қилди президентнинг ЖСТдаги вакили Азизбек Ўрунов.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 21-декабрь куни Санкт-Петербургга амалий ташрифи доирасида бозорга чиқиш бўйича икки томонлама музокараларни якунловчи баённома имзоланди.
Музокаралар узлуксиз, мазмунли ва конструктив тарзда кечди ва бугунги ижобий натижа билан якунланди, — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш доирасида Европа Иттифоқи ва Эквадор билан шартномалар имзолагани хабар қилинган эди.





