Илон Маск даромади 700 млрд доллардан ошган биринчи шахс бўлди
Америкалик миллиардер Илон Маск бойлиги 700 миллиард доллардан ошган биринчи шахсга айланди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.

Рекорд Маск Тесла акциялари бўйича 139 миллиард доллар мукофот олган суд иши якунланганидан кейин ўрнатилди. Иш 2024-йилда бошланган, ўшанда қуйи суд ўтказмани бекор қилган эди. Forbes ҳисоб-китобларига кўра, тадбиркорнинг бойлиги 749 миллиард долларга етган.
Эслатиб ўтамиз, аввалги рекорд ҳам Маскга тегишли бўлган. Ўтган ҳафтада у 600 миллиард доллар бойлиги билан тарихдаги биринчи шахс бўлди. Рекорд SpaceX 2026 йилда режалаштирилган IPO олдидан ўзини 800 миллиард долларга баҳолаганидан сўнг янгиланди.





