Тошкентда фуқароларни фоҳишалик учун Таиландга юбормоқчи бўлганлар ушланди
Тошкентда одам савдоси билан шуғулланмоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати ҳабар беради.

Жумладан, пойтахтда истиқомат қилувчи шахс, 2 нафар фуқарони Таиланд давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида юбораётган вақтида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинади.
Шунингдек, ушбу жиноий ҳаракат ҳозирда Таиланд давлатида бўлган, яна бир шахс томонидан ташкиллаштирилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми «б», «г», «е», «з» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





