Тошкентда ҳайдовчи икки автобус орасида қисилиб қолиб, ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида автобус ҳайдовчиси иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 20-декабрь куни тахминан соат 16:56 ларда «YUTONG CNG» русумли, 55-йўналишда ҳаракатланадиган автобус ҳайдовчиси, автобусни Сергели тумани Хонобод кўчаси бўйлаб бошқариб келиб темир йўл кесишмасида поезд ўтаётганлиги сабабли автобусни тўхтатиб турган.

Шу вақтда унинг орқасида тўхтаб турган «YUTONG CNG» русумли, сарой рақами 126-бўлган автобус ҳайдовчиси, автобусни қўл тормозига қўймасдан пастга тушиб автобус олдига ўтган. Натижада автобус ўз инерцияси билан юриб кетиб ҳайдовчи сиқиб қўйиши натижасида бахтсиз ҳодиса содир бўлади.

Мазкур бахтсиз ҳодиса 126-автобус ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги натижасида содир бўлгани ва ушбу ҳайдовчи воқеа жойида вафот этгани маълум қилинган.

Ҳозирда ушбу ҳодиса ИИББ Тергов бўлими томонидан расмийлаштирилган.

Ўзбекистон