Ўзбекистон ЕИ билан фуқаролар учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Европа Иттифоқининг Ички ишлар ва миграция бўйича бош директорати экспертлари билан музокараларнинг биринчи босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Дунё агентлиги хабар берди.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра, тадбир давомида меҳнат фаолиятини амалга ошириш, ўқиш учун келаётган Ўзбекистон фуқаролари, юк машиналари ҳайдовчилари, туристик гуруҳлар учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш имкониятлари муҳокама қилинган.

Хусусан, Европа томони Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш масаласини Еврокомиссия йиғилишига киритиш учун бажарилиши зарур бўлган бир қатор шартларни белгилаб берди.

Қайд этилишича, учрашув якунида юқорида қайд этилган мақсадларга тез фурсатда эришиш учун шу каби мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

Ўзбекистон