Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 7 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 170 003 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 29 июлда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 213 278 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 145 873 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 47 185 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 20 220 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, айни кунгача мамлакатда жами 7 195 709 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 4 635 592 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 1 834 411 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 725 706 нафарни ташкил қилди.

Қайд этилишича, 29 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (25 424 доза),
  • Андижон вилояти (25 093 доза),
  • Наманган вилояти (21 654 доза),
  • Тошкент вилояти (19 977 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 932 829 доза,
  • Наманган вилоятида 932 538 доза,
  • Андижон вилоятида 798 009 доза,
  • Самарқанд вилоятида 668 463 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Аввалроқ, Ўзбекистонга АҚШдан коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси келтирилган эди.

Янгиликлар