Тошкентда Орол денгизининг қайтиши акс этган мусиқий видео клип тақдимоти бўлиб ўтди
Туризм ва спорт вазирлигида ELEKTROOKO гуруҳи Орол денгизининг қайтиши акс этган мамлакат тарихидаги энг таъсирчан мусиқий видеолардан бирини тақдим этди.
Қайд этилишича, «Эртанги кун» қўшиғи ўзбек-рус ва қорақалпоқ-рус тилларида Давлат симфоник оркестри, ELEKTROOKO гуруҳи ва Женисбек Пиязов томонидан ижро этилган бўлиб, лойиҳа миллионлаб инсонларнинг Орол денгизи қайтиши ҳақидаги катта орзуларидан туғилган.
«Бу ишга ўзимизнинг барча куч ва имкониятларимизни сарфладик. Орол бўйи муаммоси, иқлим ўзгариши ва минтақамизда сувни асраб қолишнинг аҳамиятига максимал даражада эътибор қаратиш мақсадида жонли, сохталикдан йироқ санъат асарини яратишни истадик. Дунё бўйлаб кўпроқ одамларда бетакрор Қорақалпоғистон, халқи ва маданиятига қизиқиш уйғониши ва бу ерларни кўриш истаги туғилишига умид қилиб қоламиз, — дейди лойиҳа режиссёри ва продюссери, журналист Никита Макаренко.
Суратга олиш жараёнлари июнь-июль ойларида Қорақалпоғистоннинг оғир иқлим шароитида Устюрт платоси, Барсакелмес шўрхоки, Қубла-Устюрт қишлоғи ҳамда Мўйноқ шаҳрида амалга оширилган.
Шунингдек, Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати бошлиғининг таъкидлашича, жараёнда 300 нафардан ортиқ киши иштирок этган бўлиб, экологик муаммолардан ташқари, ушбу видеонинг аҳамияти Ўзбекистонга чет элликларни саёҳатга қизиқтириш.